Эрон ядро шартномаси бўйича дунё учун янги таҳдидларни келтириб чиқармоқда

0
1757
Mанба: Arab News

Якшанба куни Эрон агар дунё кучлари 2015 йилдаги келишувни сақлаб қолмаса ядровий дастурини кучайтириш билан таҳдид қилди, дея хабар бермоқда Arab News.

Янги тахдид Вена шаҳрида фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтишига сабаб булди. Янги таҳдид битимни имзолаш қолган бошқа давлатлар – Буюк Британия, Германия, Франция, Европа Иттифоқи, Россия ва Хитой билан бўлиб ўтди.

«Биз, eвропаликлар Эрон манфаатларини ҳимоя қилмагунча шартнома бўйича мажбуриятларимизни камайтиришда давом этмаймиз», деди Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Аббос Арагчи.

Қўшма Ҳаракат Режаси (JCPOA) деб ном олган 2015 йилда имзоланган келишув Эронга нисбатан ядровий дастуридаги чекловлар эвазига Теҳроннинг ядровий қурол қуришига йул қўймаслик эвазига санксияларни енгиллаштирди.

АҚШ президенти Доналд Трамп 2018 йил май ойида битимдан чиқиб кетди ва Эроннинг иқтисодий аҳволини ёмонлаштирган санксияларни қайта тиклагди.

Теҳрон бунга жавобан битимни бузган ҳолда ядровий фаоллигини ошириш, уранни бойитиш ва келишилган чегаралардан ташқарида уран захираларини кўпайтириш билан жавоб берди. Эрон Атом Энергияси Ташкилоти раҳбари Али Акбар Солиҳий якшанба куни Эрон Аракнинг оғир сувли ядровий реакторида фаолиятини қайта бошлайди деб хабар берди. Оғир сув реакторлар плутоний, ядровий зарбаларда ишлатиладиган ёқилғини ишлаб чиқариш учун ишлатилиши мумкин.

Бу ойда Британиянинг Ўрта eр денгизида Сурияга нефт олиб борган Эрон танкерини эгаллаб олгани учун ўч олиши, Ғарб билан зиддиятни янада кучайтирди.

Британия Ҳормуз бўғози орқали хавфсиз юк ташишни таъминлаш учун Eвропанинг денгиз флоти миссиясини таклиф қилди.

Якшанба куни Эрон бу режани яна танқид қилди. Ҳукумат вакили Али Рабиеи «душманлик руҳидаги хабар, провокатсион ва кескинликни кучайтиради» деди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг