Якшанба куни кечқурун «Гилрой» саримсоқ фестивалида автоматик қурол билан қуролланган шахс оломонни ўққа тутган, уч кишини ўлдирган ва 15 кишини яралаган. Ўлганлар орасида 6 ёшли бола ҳам бўлган. Бу хақда The Washington Post хабар бермоқда.
Полицияга кўра, гувоҳлар иккинчи гумондор ҳақида хабар беришдган ва якшанба куни кечқурун ўша одамни қидириш давом этдган.
Полиция бошлиғи Скот Смитининг айтишича, қуролланган киши ва ҳамроҳи фестивалга дарё орқали кириб, металл детекторлардан қочиш учун периметри панжарасини кесиб ўтишган. Гилрой полицияси отишмани нимага ундаганлиги ёки иккинчи гумондорни қандай алоқаси бўлганлигини билмайди.