ОАВ: Япония ҳукумати Facebookдан маълумотларни ҳимоя қилишни яхшилашни талаб қилади

0
2022

Япония ҳукумати Facebook дан фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини янада ишончли ҳимоя қилишни талаб қилмоқчи, дея хабар беради ТАСС.

Ушбу қарор мамлакат ҳукумати томонидан шахсий маълумотларнинг катта миқдордаги тарқалиши натижасида юзага келган, яъни гап, 87 миллион атрофидаги кишига таълуқли маълумотлар хақида кетмоқда.

Дастлаб, регуляторнинг мақсади ижтимоий тармоқ фойдаланувчисининг шахсий маълумотларини ўчириш учун сўровларига зудлик билан жавоб беришига кафолат беришдир.

Комиссия шунингдек, 2018 йил сентябрь ойида юз берган 29 миллион фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини чиқиб кетиши сабаблари юзасидан суриштирув ўтказишни талаб қилмоқчи.

The New York Times газетаси Facebook нинг маълумотларини Cambridge Analyticaга узатганидан сўнг ижтимоий тармоқ атрофида катта жанжал чиқди.

Ижтимоий тармоқ асосчиси ва раҳбари Марк Цукерберг  АҚШ Конгрессидаги тингловларда бир неча бор чиқиш қилиб, келажакда ижтимоий тармоқ шахсий маълумотлар билан кўпроқ эҳтиёткор бўлишини ваъда қилган эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг