Пандемия пайтидаги “энг хавфли предмет” нима?

0
1841
Фото: platforma.uz

Коронавирус пандемияси вақтидаги энг хавфли предмет нотўғри фойдаланилаётган оддий ниқобдир. Бу ҳақда Спутник канали ёзибди.

“Бизда мен уларни ниқобни самарасиз тақувчилар деб атайдиган кишилар жуда кўп. Улар битта боғичдан 10-15 кунлаб фойдаланишади, баъзан ундан ҳам кўпроқ. Бундай кишилар ўзларига ноқулай бўлган пайтда ҳатто шунчаки кафтлари билан олиб чўнтакларига солиб қўйишади”, – деди терапевт Лариса Алексеева.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, кейин улар ўша қўллари билан юзларини ушлашади. Сўнгра яна ўша ниқобни тақиб уйга келишади ва у ерда вирус иссиқ ва нам жойда фаоллашади.

Алексеева бунинг жуда хавфли эканига алоҳида урғу берди.

Шифокор ниқобдан фойдаланиш қоидаларини эслатиб ўтди: битта ниқобни икки соатдан ортиқ тақмаслик, юзга тегинмаган ҳолда ечиб олиш ва зич ёпилган пакетда ташлаб юбориш керак.

Мутахассиснинг фикрига кўра, бошқа эҳтиёткорлик чоралари ҳақида ҳам унутмаслик лозим: ўрамдаги маҳсулотларни ювиш, курьер келтирган пакетларга антисептик билан ишлов бериш ҳамда кийим-кечак ва пойабзал ҳақида ҳам унутмаслик лозим – уларда ҳам уйга вирус “олиб келиш” мумкин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг