Миср аҳолиси саккиз ойда бир миллионтага кўпайди

0
1122
Фото: AFP

2020 йилнинг 11 февралида Миср аҳолиси 100 миллион кишига етгани хабар қилинганди. Октябрь ойига келиб Мисрда аҳоли сони 101 миллион киши етгани ҳақида эълон қилинди. Бу, мисрликлар саккиз ойдан камроқ муддат ичида бир миллион кишига кўпаяганини англатади.

Миллий аҳоли қўмитасининг собиқ мухбири Амр Ҳассаннинг айтишича, аҳоли сонининг ҳаддан зиёд ошиб кетиши Миср ҳукумати учун катта муаммо ҳисобланади. Чунки, бу ҳолат табиий ресурсларнинг етишмовчилигига олиб келиши ва мамлакат бюджетига жиддий таъсир ўтказиши мумкин. Ҳассаннинг сўзларига кўра, Миллий аҳоли ва ривожланиш стратегияси ҳисоб китоблари бўйича Миср аҳолиси 2020 йилга қадар 94 миллион кишига етиши керак эди. Аммо, аҳолининг табиий ўсиши бу тахминлардан анча баланд бўлди.

“Агар вазият Миллий аҳоли стратегиясида кўрсатилган даражада ўсганда, Миср аҳолиси 2030 йилгача 110 миллион кишига етган бўларди. Лекин, янги тахминларга кўра, ўн йилдан кейин аҳоли сони 119 миллион кишига етади. Бу эса ҳукумат мазкур муаммони ҳал қилиш учун катта ҳажмдаги ишларни амалга ошириши кераклигини англатади” дейди Ҳассан.

Бош Вазир Мустафо Мабдули Миср-Япония қўшма университетининг очилиш маросимида қилган нутқида Миср аҳолисининг ўсишини Германия аҳолиси билан солиштирди. 1995 йилда Мисрда 62 миллион киши яшаган бўлса, ўша пайтда Германияда 83 миллион киши бор эди. Бугун эса Миср аҳолиси 100 миллиондан ошиб кетди. Лекин, Германиядаги одамларнинг сони ўзгаришсиз қолиб, ҳозир ҳам 83 миллион кишини ташкил қилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг