Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича аудио ёзувни олганидан кейин, Британия Ташқи ишлар вазири зудлик билан Ар-Риёдга учди

0
1664

Душанба куни Британия Ташқи ишлар вазири Жереми Хант  Саудия Арабистонига келиб, подшоҳлик хукумати билан Жамол Қошиқчининг қотиллиги юзасидан муҳокама ўтказади, шундан кейин Бирлашган Араб Амирликларига боради, дейилади Британия ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

ТИВнинг таъкидлашича, Хант ўз сафари давомида “жаноб Қошиқчи ўлимини тўлиқ ва ишончли тергов ўтказишда Саудия Арабистони ва Туркия билан ҳамкорлик муҳимлигига аниқлик киритади.»

Бирлашган Араб Амирликларида, Британия вазири Ямандаги ҳарбий можарони муҳокама қилиш ниятида эканлиги айтилмоқда.

Саудия Арабистонида, вазири Подшоҳ Салмон бин Абдул Азиз Ал Сауд, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон, Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр, Абу Дабининг валиаҳд шаҳзодаси Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён, Яман вице-президенти Али Муҳсин ал ҳамда Яман ташқи ишлар вазири Холид ал-Яманий билан учрашади.

Францияга ташрифи арафасида, Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Туркия томони Қошиқчига нисбатан уюштирилган суиқасд жойидаги аудио ёзувни Саудия Арабистони, АҚШ, Германия, Франция ва Британияга топширганлигини айтган эди. Эрдоған, унда «музокаралар ва бошқа ҳамма нарсалар» ёзиб олганлигини аниқлаштириб ўтган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг