Пан-Араб телеканали Al-Jazeera саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг сўнгги сўзларини эълон қилди. Бу сўзларини у, ўлимидан бир неча дақиқа аввал Истанбулдаги САП бош консуллигида айтган- дея ёзади islam-today.
“Нафас ололмаяпман… бу халтани бошимдан олиб ташланг, менда клаустрофобия бор», дея журналистнинг аудиога туширилган, унинг қийнаб, ўлдирилганлигини тасдиқловчи сўзлари келтирилади.
Маълум бўлишича, журналистни ўлдириш жараёни тахминан етти дақиқа давом этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, саудиялик журналистнинг қийноққа солинганлиги ва ўлдирилганлигини тасдиқловчи аудио ёзувлар мавжудлиги хақида Туркия Президенти Ражаб Таййиб Эрдўғон томонидан тасдиқланган эди.
У, Саудия Арабистони, АҚШ, Германия, Франция ва Буюк Британиядаги вакилларга бу ёзувни тақдим этганлигини маълум қилган эди.