Олимлар орасини тозалаш, Қозоғистон илм-фанига ёрдам беради

0
2628

Плагиатчилар топилиши мумкин – ва ҳатто оз эмас. Аммо вазият соғломлашади.

Кўпгина диссертациялар ҳақиқатдан ҳам ўғирланган ва бунинг учун уларга берилган турли илмий даражалар “кўчирмакашлик”ни, – бу сафар китоблар ва илмий мақолаларни ёзишни давом эттиришмоқда.

Қозоғистон-Германия университетининг профессори Рустам Бурнашев айнан шундай деб ҳисоблайди.

Бундан олдин Transparency Kazakhstan жамғармасида шу мавзуга қизиқиш билдирилган эди. Плагиатчилар билан курашиш учун улар ҳатто тўртта банддан иборат жумлаларнинг тўлиқ рўйхатини ҳам тайёрлашган эдилар:

• Диссертацияларнинг шаффофлиги;
• Илмий даража ҳимоя қилувчи шахсларнинг, шахсан жавобгарлиги;
• Диссертация кенгашларининг шахсан жавобгарлиги;
• Давлат хизматчиларининг жавобгарлиги;

Бироқ, бундай чоралар қанчалик самарали бўлади ва/ёки яна бошқа чораларни кўриш керакмикан? Бу борада биз Рустам Бурнашев билан суҳбатлашдик.

Қанчалик кескин бўлса – шунча яхши

– Сизнинг фикрингизча, биз жамғарманинг тавсияларини жорий этишимиз керакми? Текширувлар вазиятга таъсир қиладими?

– Албатта, керак ва ёрдам беради. Плагиатга қарши кураш – фанни қўллаб-қувватлаш ва унинг ривожланишини рағбатлантиришнинг жуда кучли воситаси.

Плагиат- бу нафақат оддий ўғирлик. Натижада, у республиканинг илмий салоҳияти ва илмий билимларини оширишга йўл бермйди. Шунинг учун унга қарши курашга кенгроқ қараш керак. Шунингдек мен, Фонднинг таклифларини тўлиқ қўллаб-қувватлайман.

Бироқ қайд этиш керакки, санаб ўтилган чора-тадбирлар тўлиқ эмас ва чекланган. Улар фақат квалификацияланган диссертацияларга эътибор қаратган. Курашни эса тизимли йўналишида, яъни, бошқа илмий ишлар – мақолалар, китоблар ва бошқаларга эътибор қаратиш керак.

Ўз навабатида, менинг назаримда, таклиф этилган жазоларнинг кескинлиги мутлақо оқилона. Бирор киши жамиятнинг ахлоқий меъёрларини бузса, шу орқали уни бузиб юборади.

Шунингдек, бундайлар билан курашиш жуда қийин. Шу боис, қатъий чора-тадбирларни қўллаш зарур: плагиатга йўл қўйган илмий кенгашларни тарқатиб юбориш, илмий даражаларини бекор қилиш – умуман олганда жамғарма томонидан таклиф қилингандай барчасини бажариш керак.

Жумларни ўғирлаш мумкин, шунингдек ғояларни ҳам ўғирлаш мумкин.

– Мен аввалроқ айтганимдек, худди шундай чоралар барча илмий ишлар учун қўлланилиши керак. Устига-устак, ҳозир кўплаб материалларни текшириш жуда осон. Албатта, гап журналдаги мақола билан боғлиқ малакасидан маҳрум қилиш тўғрисида эмас, аммо нашрлар олиб ташланиши керак.

Агар рейтинг агентликлари томонидан тавсия этилган журналлар ҳақида гапирадиган бўлсак, уларнинг ушбу мақоми бекор қилиниши керак. Таҳририят кенгашини ўзгартириш ҳам халақит қилмасди.

– Мени тушунишимча, гап Қозоғистон журналлари ҳақида кетмоқдами? 

– Ҳа албатта. Чет элликларникига таъсир ўтказиш учун бизда имконият йўқ. Мақолалар ўз-ўзидан плагиатга қарши текширилиши мумкин ва муаллиф учун унинг оқибатлари жуда кескин бўлиши мумкин, аммо таҳририятнинг ўзига таъсир ўтказиш ричаглари йўқ. Биз шунчаки обрўли рейтинг агентликларини, бу ерда плагиат топилганлиги ҳақида огоҳлантиришимиз мумкин.

– Аҳир журнал таҳририят ҳайъатининг ўзларида топширилган ишни плагиатга текшириш мажбурияти бор эмасми?

– Ҳар бир журналнинг ўз меъёрлари ва қоидалари бўлади. Бундан ташқари, бу ерда баъзи мураккабликлар мавжуд. Агар бу техник плагиат бўлса, яъни, фақатгина бир жойдан, қисмлар бутунлай кесиб олинган ва ўзлаштирилган бўлса, уни ҳар бир киши текшириши мумкин ва бу учун жуда кўп махсус компьютер дастурлари ҳам мавжуд. Аммо плагиат-
бу яна ғояларни ҳам ўғирлашдир.

Мисол учун, агар сиз янги ғояга эга мақола эълон қилсангиз ва мен уни ўз ишим учун ўғирлаб қўйсам, сўзма-сўз ҳеч нарса иқтибос келтирмасам ҳам, дастур плагиатни аниқлай олмайди. Бу фактни фақат шу соҳада ишлайдиган одам, тор мутахассис аниқлай олади.

Гоҳида, баъзи маълумотлар «ўзлаштирилган» бўлади – бундай ҳолатда, компьютер дастури плагиатни аниқлай олмайди. Ва яна бу ишни шу соҳанинг малакали мутахассис томонидан амалга оширилиши керак бўлади.

Гоҳида, Қозоғистон журналлари шарҳловчиларсиз ишлашади, мақола шарҳларсиз чоп этилади, шунинг учун таҳририят ходимлари бу ерда ҳеч нарсани аниқлаб ололмайди.

Бир марта ўғирлаган, уни яна давом эттиради

– Биз учун илмий ишларнинг плагиатсизлиги қанчалик ўткир муаммо бўлиб турибди?

– Албатта жуда ўткир. Мен аниқ рақамларни айтиб беролмайман, чунки диссертацияларнинг статистик таҳлиллари йўқ.

Аксарият кўпчилигини очиқ маълумотлар сифатида топиб бўлмайди, айниқса,  90-йилларда ҳимоя қилганларникини.

Лекин, шундай ҳам бўладики, илгари илмий даражага эга бўлганларнинг ишлари билан танишишни бошлаганимизда ва  ўзлаштирганлик борлигини тушиниб етиш мумкин, аммо муаллифларга ҳавола қилинмаган бўлади.

Шунга мувофиқ, агар инсоннинг ишларида плагиат бўлса, у автоматик тарзда малакавий ишларида ҳам бўлади, деб ҳисоблаш мумкин.

Умуман, масала миқдорда ҳам эмас.

Ўз илм-фанимиз ривожланишини рағбатлантиришни истасак, аввало, биз илмий салоҳиятимизни баҳолашимиз керак.

Дарҳақиқат, айни пайтда, турли даражадаги мансабдор шахслар қаторида, илмий даражага эга кўплаб одамлар бор. Ва ҳақиқатан ҳам, улар илм-фанга қандайдир ҳисса қўшганми, ёки бирон жойда, бирон нарса ёзганми, билишимиз керак.

Хуллас, бундай текширишни ўтказиш хаёт-мамот даражасидай муҳимдир. Биз қандай ривожланиш даражасида эканлигимизни тушуниб олишимиз керак.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг