Сешанба куни Хитой ташқи ишлар вазирлиги Пекин G7 саммитида берилган Гонконгдаги мавжуд тартибсизликлар ҳақидаги баёнотга қатъиян қарши эканлигини билдирди.
Ташқи ишлар вазирлиги вакили Генг Шуанг бўлиб ўтган матбуот брифингида шундай деди.
G7 гуруҳи «1984 йилда имзоланган Гонконг тўғрисидаги Хитой-Британия қўшма декларациясининг мавжудлигини ва аҳамиятини яна бир бор тасдиқлайди ва зўравонликни бас қилишга чақиради», дейилади баёнотда.