ОАВ: саудияликлар Қошиқчини ўлдириш учун бир нечта вариантларни кўриб чиққанлар

0
1676

Саудиялик журналист Жамол Қошиқчини ўлдирилиши Истанбулдаги бош консулликда эмас, аслида Туркиянинг шимолий ғарбий қисмида жойлашган Ялова провинциясида, шаҳар ташқарисидаги виллаларининг бирида режалаштирилган.

Бироқ кейинчалик дипломатик ҳимояланган объект бўлган бош консулликда ўлдиришга қарор қилинган.

Milliyet газетасининг ёзишича, гап Саудия Арабистони Подшоҳлигининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг яқин дўсти бўлган саудиялик тадбиркор Муҳаммад Аҳмад ал-Фузанга қарашли иккита вилла хақида кетмоқда.

Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига кўра, қотилликдан бир кун олдин Ал-Фаузан мазкур жиноятга алоқадор дея ҳисобланиб, ҳибсга олинганлардан бири билан суҳбатлашган.

Тадбиркорнинг ўзи эса, қотилликдан сал олдинроқ Туркияни тарк этган ва ҳозиргача мамлакатга қайтиб келмаган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг