Нима учун алгоритмларни “алгоритм” деб аталади?

0
3346

Шундай савол мазмунидаги сарлавҳа остида БиБиСи томонидан видео ролик намойиш этилди. Сайтимиз мазкур роликни қисқача тарзда таржима қилиб эътиборингизга ҳавола этмоқда. Агар ушбу видео роликни батафсил таржимаси билан танишишни истасангиз бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифамизда муносабат билдирган шарҳларингизни қолдиринг.

Хусусан, видео роликда шундай дейилади:

«Биз алгоритм сўзини ўзимиз учун янгилик деб биламиз аслида эса бу термин бундан 900 йил олдин вужудга келган.

Алгоритм сўзи буюк математик Муҳаммад ал-Хоразмий номи билан боғлиқ. У милодий 780-йили ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида таваллуд топган. Унинг исми яшаган жойидан олинган.

Ал-Хоразмий Боғдоднинг марказида жойлашган “Байтул ҳикма”нинг раиси бўлган. У математика, астрономия, география ва картография соҳаларига улкан ҳиссасини қўшган.

“Ҳинд ҳисоблаш санъати ҳақида тушунча” номли китоби 300 йилдан кейин қайтадан ўрганилиб лотин тилига таржима қилинган. Бу китоб ғарб дунёсига ҳинд-араб рақамларини танитди. Бунинг натижасида эса ноқулай рим рақамлари ўрнини ҳинд-араб рақамлари эгаллай бошлади.

Бугунги кунда бутун дунёда ишлатилаётган ўнлик саноқ системаси Ал-Хоразмийнинг китобида тасвирланган.

Хоразмийнинг исми лотинчага ўгирилганида “алгоритми” бўлган. Бу эса “алгоритм” сўзининг асосидир.

Биз “алгебра” сўзи учун ҳам Хоразмийга раҳмат айтишимиз керак чунки у ҳам Хоразмийнинг китобидан олинган. Бугуни кунда биз ишлатаётган барча техник нарсалар негизида Хоразмийнинг ўнлик саноқ системаси турибди.

Унинг китоблари ғарб олимлари учун янгилик бўлди.

Унинг китоблар баъзи масалаларни қандай осонлик билан ечилишини кўрсатиб берди.

Алгоритм сўзи 13 асрда инглиз атамаси сифатида Чоусер томонида қўланила бошланди.

Бироқ, фақатгина 19-асрнинг охирида алгоритм атамаси муаммони ҳал этиш учун кетма кет келадиган қоидалар мажмуасини англатар эди.

20-асрнинг бошида инглиз математики ва компьютер олими Алан Тюринг, назарий жиҳатдан, компьютернинг алгоритмик кўрсатмаларга қандай риоя қилиши ва мураккаб математик масалаларни қандай ҳал қилиш мумкинлигини ўрганди. Бу эса компьютер асрининг бошланиши эди.

У Иккинчи жаҳон уруши даврида немислар томонидан ишлатилган Энигма кодини алгоритм ёрдамида буза оладиган машина яратди.

Алгоритм ҳозирда одатий нарсага айланган бўлсада кўпчилигимиз буни айнан нималарда ишлатилишини билмаймиз.

Ҳозир алгоритм бизга А нуқтадан Б нуқтага етиб олишимизда, интернет қидирувларида, видео кўриш ва уни дўстларга улашиш каби содда нарсларда ёрдам беради.

Алгоритм ҳатто олдиндан биз нимани танлашимиз ёки кимни севиб қолишимизгача айтиб бериши мумкин.

Ўрта асрларда яратилган бу кичик сўз ҳаётимизни аста-секин ўзгартирмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг