Шанба куни Япония ва Жанубий Корея смартфонлар учун чиплар ва дисплейларни етказиб бериш бўйича келиб чиққан зиддиятларни бартараф этиши мумкин бўлган учрашувда муваффақиятга эриша олишмади.
Токио Сеулга қарши норозилик билдирди чунки икки томон жума кунги музокаралар чоғида юқори технологияли ускуналар ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган материалларни Кореяга экспорти бўйича келишувни бузганлигини таъкидлади, дея хабар беради Япония савдо вазирлигининг матбуот котиби Июнам Ивамацу.
Аммо Корея Савдо вазирлиги вакилининг таъкидлашича, Сеул «Япониядан кечаги учрашувда савдо чекловларини бекор қилишни аниқ талаб қилди ва бу масала бўйича Япония билан келишмовчилик бўлиши керак эмас эди».
Яқинда экспорт назорати бўйича маслаҳатлашувлардаги баҳс сабаб Япония, юқори технологик ускуналарда ишлатиладиган учта материални жанубий Кореага экспорт қилишни чеклаган эди.
Ивамацу сўзларига кўра, томонлар музокараларда нималарни келишиб олиш ҳақида суҳбатлашганлар, аммо Корея вакили келишув доирасидан ташқарига чиққан. «Бу бизнинг ишончли муносабатларимизга таъсир қилади», деди у.