Покистондаги сув тошқинлари оқибатида 1000 га яқин инсон қурбон бўлди (фото)

0
580
Фото: arynews.tv

Мисли кўрилмаган сув тошқини деярли 33 миллион одамга ўз таъсирини кўрсатди ва бу иқлим ёмонлашуви билан боғилиқ эканлиги айтилмоқда.

Покистондаги сув тошқини оқибатида биргина сўнгги 24 соат ичида камида 45 киши ҳалок бўлди ва июнь ойидан бери жами қурбонлар сони деярли 1000 нафарга етди.

Июнь ойининг ўрталаридан бери мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида кучли ёмғирнинг, кўплаб цикллари кузатилди ва ҳукуматдагиларнинг таъкидлашича, тошқинлар деярли 33 миллион кишига, аҳолининг деярли 15 фоизига ўз таъсир кўрсатди.

Ҳозирда мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган ва ҳукумат маҳаллий маъмуриятга бир қанча вилоятлардаги вазиятни ҳал қилишда ёрдам бериш учун армияни жалб этган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг