Толибон жангарилари Афғонистоннинг ғарбий қисмида жойлашган хусусий меҳмонхоналарнинг бирига ҳужум қилиб, уч нафар хавфсизлик ходимини ўлдирган ва 10 кишини яралаган. Тинчлик музокараларида эришилган ютуқларга қарамай, бу ҳақда сешанба куни расмий шахслар эълон қилди, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги.
Толибон уч жангарининг ҳужумлари учун масъулиятни ўз зиммасига олган ва уларнинг жангчилари бинога жойлашиб олиб қаршисида жойлашган полиция идорасига ўқ узишганлигини тасдиқлашди.
Жангарилар полиция бўлинмаси ва Қалаи Ноудаги Бадғис вилояти ҳокмининг уйи олдидаги меҳмонхона, бир неча кичик тамадихона ва дўконлар биносига ҳужум уюштирган.
Қалаи Ноудаги касалхонанинг директори Абдул Латиф Рустай 10 нафар ярадорни, шу жумладан хавфсизлик кучларининг тўрт нафар аъзосини касалхонага олиб келишганини айтди.
Бадғис вилоят қишлоқ кенгашининг аъзоси Абдулла Афзал, хавфсизлик кучлари ҳали ҳам Толибон жангарилари билан курашаётганини, Кобулдаги ички ишлар вазирлигининг мансабдор шахслари эса уч нафар жангари ўлдирилганини айтган.
Ички ишлар вазирлигининг вакили Нусрат Раҳимийнинг сўзларига кўра, полиция бутун бинони қуршаб олган.
Ўтган ҳафтада Толибон мулозимлари ва Америка Қўшма Штатлари 18 йиллик урушни тугатиш бўйича эришилган ижобий натижалар билан тинчлик музокараларининг еттинчи раундини якунлаган эдилар. Айни пайтда, Афғонистон делегацияси ва муросасиз исломий жангари гуруҳ аъзолари «тинчлик бўйича йўл харитаси» юзасидан келишувга эришишган эди.
Бироқ, ўзаро урушаётган томонлар ўзларини таъсир доирасини ошириш учун ҳудудларни кенгайтириш ёки қайтариб олиш учун ҳужумларни кучайтирмоқдалар. Толибон 2001 йилда ҳокимиятдан четлатилгандан буён, ҳозирда ҳар доимгидан ҳам катта бўлган Афғонистоннинг ҳудудига таъсир ўтказмоқда.