Навоийда 4 киши қум босиб қолиб ҳалок бўлди. Улар тилла қумини қазиётган бўлган

0
602
Фото:uznews.uz

2021 йилнинг 13 ноябрь куни соат тахминан 22:00 ларда Конимех тумани «Караката» ОФЙ ҳудудида жойлашган “Лолазор” номли чўл ҳудудида бир гуруҳ фуқаро тупроқ таркибидан тилла қумларини кавлаб олиш билан шуғулланган ва кутилмаганда қум остида қолган.

Оқибатда, 4 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура берган маълумотга кўра, мазкур фожиа бўйча туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг