Осмондан берилган зарба. Исроил Фаластин билан келишиб оладими?

0
110
Фото: nypost.com

Исроил авиацияси Ғазога зарба берди, фаластинликлар тарафидан эса Исроил шаҳарларига ракета зарбалари билан жавоб қайтарди.

Жума куни Исроил Фаластиннинг «Исломий жиҳод» гуруҳига қарши махсус операция бошлаган. Қўмондонлардан бири ўлдирилган, лекин Исроил йўлланган зарба оқибатида Ғазо шаҳридаги кўп қаватли бинога зарар етган.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроил ҳужумларида яна тўққиз фаластинлик, жумладан камида тўртта «Исломий жиҳод» жангчиси, вояга етмаган бола ҳалок бўлган. Бундан ташқари 79 киши яраланган.

Ишғол қилинган Ғарбий Соҳилда Исроил ҳарбийлари тунги рейдлар чоғида 19 нафар “Исломий жиҳод” жангчини қўлга олганини маълум қилди.

Фаластинликлар чегара томондан камида 160 та ракета отган. Бу зарбалар Исроилга, Тел-Авивнинг савдо марказига йўналтирилган эди. Ракеталарнинг кўп қисмини тутиб олишга эришилган. Бир неча киши эса зарбалардан яшириниш мақсадида югураётганда йиқилган ва енгил жароҳат олган.

Миср, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Қатар бу зўравонликларни тўхтатиш учун мунозаралар олиб боришни бошлаган. Фаластин расмийларининг айтишига қараганда, «ҳозирча уларнинг гапи бир томондан чиқмаяпти».

Ғарб томонидан қўллаб-қувватланган Фаластин маъмурияти Исроил ҳужумларини расман қоралади. «Биз халқаро ҳамжамиятни аралашишга ва халқимиз ҳимоясини таъминлашга чақирамиз», деб ёзди Фуқаролик ишлари вазири Ҳусайн ал-Шайх.

Бу ҳафта Исроил қўшинлари Ғарбий Соҳилда “Исломий жиҳод” қўмондонини ҳибсга олганидан сўнг кескинлик кучайган. Исроил Бош вазири Яир Лапиднинг айтишича, жума кунги зарбалар аниқ Исломий жиҳодчиларга қаратилган экан.

Исроил ва жангарилар ўртасида 11 кун давом этган шиддатли жангларда Ғазода камида 250, Исроилда эса 13 киши ҳалок бўлган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг