Хитой ёрдам сифатида Сурияга 150 минг дозада коронавирус вакцинасини етказиб беради. Бу ҳақда Хитойнинг Дамашқдаги элчихонаси пайшанба куни хабар берган.
Хитой Сурияга қачон ва қайси компания томонидан ишлаб чиқарилган вакцинани етказиб бериши ҳозирча номаълум.
Суриянинг соғлиқни сақлаш расмийлари ваксиналар масаласида Россия ва Хитой билан иш олиб борганини айтишган. Аммо, улар ҳанузгача вакцина харид қилиш бўйича келишувлар ҳақида эълон қилишмади.
Сурия камбағал мамлакатларни вакциналар билан таъминлаш бўйича глобал тизим- CОVAXда рўйхатдан ўтган. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг Дамашқдаги вакили доктор Акжемал Магтимованинг айтишича, CОVAX дастури 5 миллион нафар сурияликни коронавирусга қарши эмлашни режалаштирмоқда. Бу Суриядаги жами аҳолининг 20 фоизи вакцина қабул қилишини англатади.