БМТ, Қошиқчи ишини тергов қилишга ваколатли эмас

0
1994

Бундай текширув иштирокчи давлатларнинг ёки БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ташаббуси билан амалга оширилиши мумкин.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти саудиялик Жамол Қошиқчи ўлдирилиши юзасидан халқаро текширув ўтказишга чақирган, аммо ташкилотда бундай ваколат мавжуд эмас. Бу ҳақда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет журналистларга маълум қилди, деб ёзмоқд Анадолу.

Олий комиссар, БМТнинг қийноқлар, сўз эркинлиги ва суд ҳукми билан боғлиқ бўлмаган қатлларни тергов қилиш бўйича уч нафар маърузачиси, илгари Қошиқчи қотиллиги бўйича халқаро текширув ўтказишга чақирганини эслатди.

Бачелет, БМТ бош котиби Антонио Гутерришга Қошиқчи қотиллиги иши бўйича халқаро тергов ўтказиш зарурлиги тўғрисида маълумот берганини таъкидлади.

Унинг фикрига кўра, бундай тергов Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатлар ёки Ташкилотнинг Хавфсизлик Кенгаши ташаббуси билан амалга оширилиши мумкин.

«Бундай терговни, ҳақиқатан нима бўлганини аниқлаш ва бу даҳшатли жиноят учун масъул бўлганларни жавобгарликка тортиш учун ҳам амалга ошириш керак деб ҳисоблайман,» – деди Бачелет.

Олий комиссар, Қошиқчи қотилиги билан боғлиқ вазиятни аниқлашда пассив бўлишда БМТни танқид қилганлар фикрига қўшилмаслигини таъкидлади.

«БМТ нима бўлганини тушуниш учун маълумот тўплади. Биз миш-мишлар асосида ҳаракат қила олмаймиз. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг жиноий текширув ўтказиш бўйича ҳуқуқи йўқ «, – дея қўшимча қилди Бачелет.

Олий Комиссар шунингдек, Франция хукуматини ва норозиларни зўравонликдан қочишга ва музокара йўли билан низони ҳал қилишга чақирди. «Одамлар эркин сўз ва тинч намойиш ўтказиш ҳуқуқларидан эркин фойдаланишлари муҳим аҳамиятга эга. Ҳар икки томон ҳам ушбу масалани мулоқот орқали ҳал қилишлари керак. Фуқаролар тинч намойишларни ўтказишга ҳақли «, – дейди Бачелет.

Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консулхонаси биносида 2 октябрь куни Washington Post билан фаол ҳамкорлик қилган саудиялик журналист Жамол Қошиқчи ўлдирилган эди.

Тергов натижаларига кўра, Туркия Бош прокуратураси журналист режали қотиллик қурбони бўлган деган хулосага келди. Қошиқчи элчихона биносига кириши билан бўғиб ўлдирилган эди.

Қотилликдан кейин, Қошиқчининг жасади парчалаб ташланган ва йўқ қилинган.

Туркия, Қошиқчи иши бўйича суд жараёнини Истанбулда ташкил қилиш тарафдори бўлиб, журналистни ўлдириш билан шуғулланганларни экстрадиция қилишни сўраб Ар-Риёдга мурожаат қилган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг