Москва марказидаги черков-ибодатхона намойишчиларга яшириниш учун ёрдам берди. Одатда Рус проваслав черков мухолифат митингларини қўллаб-қувватламайди.

0
1973
Манба: www.bbc.com

Шанба куни бир неча соат давомида полиция норозилик намойиши қатнашчиларини Москва мерияси ва Тверская кўчасидан ҳайдаб чиқарди. Кутилмаганда Столешников тор кўчасидаги Косма ва Дамиан черков-ибодатхоналари ходимлари норозилик намойишчилари иштирокчиларига ичкарига киришга ва полициядан ҳамда яраларини боғлашда ёрдам кўрсатишди. БиБиСи рус хизмати томонидан бунақаси Россияда узоқ вақтдан бери содир бўлмаганлиги хақида айтилмоқда.

Москва марказидаги митингсоат 16: 00да бошланди, аммо расмий равишда митинг бошланишидан олдин Тверская кўчасида одамларни ҳибсга олиш бошланди. Полиция намойишчиларни Тверская кўчасидан резина таёқларни қўллаб, атрофдаги кўчаларга сиқиб чиқарди. «ОВД-Инфо» нинг хабарига кўра, соат 20: 00да 638 киши ҳибсга олинган. Полициянинг маълум қилишича, акцияга 3,5 минг атрофида киши ташриф буюрган.

Кечқурун соат бешларда Би-Би-Си мухбири намойишчилар Косма ва Дамиан черков-ибодатхоналарида яшириниб юрганини пайқаб қолади: одамлар панжара устидан хатлаб ўтишган ва руҳоний уларга ёрдам берган.

ББC мухбири маъбаднинг навбатчи руҳонийси билан суҳбатлашган. Унинг сўзларига кўра, руҳонийлар намойишчиларни «инсонийлик қадри юзасидан» ичкарига қўйишга қарор қилган. «Ҳеч кимга ёмон бўлмаслигига йўл қўймаслик учун, биз уларни кичик қисмларга бўлиб киритдик ва кичик қисмларга бўлиб чиқариб қўйдик, чунки бу ерда ОМОНчилар бор эди ва бунинг учун бизни ҳам кейинчалик жазолашлари мумкин эди», деди у.

BBC

Намойишчиларнинг киришига ёрдам берган Косма ва Дамиан черков-ибодатхонаси бош руҳонийси Александр Борисов таниқли кишилардан.У 90-йилларнинг бошларида Фавқулодда холат давлат қўмитасига (ГКЧП) қарши ташвиқот олиб борган. Ўша пайтдаги августдаги инқироз пайтида, руҳоний Москва марказидаги аскарларга “Хушхабар” (Евангелие)ни тарқатиб, улардан қурол ишлатмасликни сўраган эди.

Кўпинча рус православ черковининг юқори руҳонийлари мухолифат томонидан ўтказиладиган йиғилишларга салбий муносабатда бўлишади. 2012 йилда Россияда Давлат Думасида сохта сайловларга қарши оммавий митинглар бошланганидан кейин Патриарх Кирилл диндорларни митингларга бормасликка, ибодат қилишга чақирган эди.

«Шуни унутмангки, баланд овозда ва энг аччиқ сўз ҳам доим ҳам тўғри, содиқ ва ҳалол бўлмайди. Сўнгги бир ярим ярим йил ичида бизнинг халқимиз икки марта ва ҳатто ундан ҳам кўпроқ йўлдан озган», деган эди у.

2017 йилда Екатеринбург метрополитени Кирилл ҳам «ибодат ва рўза ҳар қандай намойиш ва қаршиликларга қараганда яхшироқ» деб таъкидлаган.

2019 йил ёзида Екатеринбургда черков-ибодатхонасини қуришга қарши фуқароларнинг норозилик намойишларини Патриарх Кирилл «яхши режалаштирилган ҳаракат» деб номлаганди. Унинг сўзларига кўра, кимдир черковга қарши норозилик намойишини атайин уюштирган ва уларга ёшларни жалб қилган экан.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг