Дастлабки россиялик зиёратчилар подшоҳликка келишди

0
2287
Манба: Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги Ал-Батҳа чегара порти Ҳаж маросимларини бажариш учун Россиядан келган биринчи зиёратчиларни қабул қилди. (SPA)

Саудия Арабистони ва БАА ўртасидаги Ал-Батҳа чегара порти Россиядан ҳаж маросимига келган зиёратчиларнинг биринчи гуруҳини қабул қилди, дея хабар бермоқда шанба куни Саудия Арабистони матбуот агентлигига таянган ҳолда Аrab News агентлиги.

Етиб келганларида уларни порт раҳбари, унинг бир қатор юқори лавозимли ходимлари ва Ҳаж ва Умра вазирлиги вакиллари кутиб олишди.

Шаҳар Ҳаж қўмитаси томонидан тақдим этилган статистикага кўра, ҳозирги Ҳаж мавсуми бошланганидан бери Мадинага келган зиёратчилар сони 555,338 га етди.

Маълумотлар шуни кўрсатдики, 393 719 зиёратчилар Мадинадан Маккага жўнашган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, зиёратчилар, фуқаролар ва аҳолининг саломатлиги ва хавфсизлигини сақлаш мақсадида вазирлик томонидан ҳар йили амалга ошириладиган «Ҳаж саломатлиги бўйича маслаҳатчи» дастурини амалга оширишни бошлади. Дастур 937 та хизмат кўрсатиш маркази ва вазирликнинг Твиттер-аккаунтидаги @saudimoh орқали уларга тиббий маслаҳатлар ва кўрсатмалар беришни кўзда тутган.

Саудия Арабистони Паспортлар Бош бошқармасининг маълумотларига кўра, ўтган йили чет элдан 1,75 миллиондан ошиқ зиёратчилар ҳажга борганлар.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг