Архангельскдаги ФХХ ҳудудий бошқармасининг биносида содир бўлган портлаш бўйича жиноий иш қўзғатилди

0
1325

Бугун эрталаб Архангельск вилоятидаги Россия Федерал хавфсизлик хизмати ҳуддий бошқармаси биносининг вестибюлида портлаш содир бўлди- деб хабарқилади Россия Тергов қўмитаси.

Дастлабки маълумотларга кўра, бино ичига портлатиш ускунасини олиб кирган ва кейинчалик содир бўлган ҳодиса оқибатида 17 ёшли маҳаллий фуқаро халок бўлган.

Портлаш натижасида уч нафар ФХХ ходимлари жароҳат олишган.

Ушбу ҳолат бўйича Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Архангельск вилояти ва Ненец автоном районидаги тергов идоралари томонидан, РФ жиноят кодексининг 205-моддаси (террористик ҳаракат) ва 1-қисм, Россия Федерацияси жиноят кодексининг 222-моддаси (ўқ-дориларни ноқонуний олиб кириш) бўйича жинойи иш қўзғатилган.

Вилоят тергов бўлими бошлиғи, терговчилар, криминологлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари воқеа жойига жўнаб кетишган.

Марҳумнинг кимлиги аниқланган. Айни пайтда, жиноятнинг барча шароитларини аниқлашга қаратилган тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Гувоҳлар сўроқ қилинмоқда, зарур текширувлар тайинланади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг