Миср расмийси курортларда ҳижобли аёлларга тақиқ қўйилмаслиги кераклигини айтди

0
2323
Манба: Egypt Independent

Миср туризм қўмитаси мамлакатдаги меҳмонхона ва соҳил бўйи оромгоҳларини ҳижобли аёлларга дам олишларига тақиқ қўймасликка чақирди. Гап шундаки, баъзи курортлар ҳижобли аёлларга танани юздан бошқа барча аъзоларини тўсиб турувчи махсус чўмилиш кийимларидан фойдаланишни тақиқлаган эди.

Расмийлардан бири Masrawy сайтига берган интервьюсида шундай махсус кийим кийган аёлларга курортларда чўмилишга рухсат берилиши кераклигини таъкидлади. Фақат ўша махсус кийимлар инсон саломатлигига зарар еткизмаса бўлгани.

Бундай кийимдаги аёлларга бўлган тақиқ кўплаб меҳмонларнинг норозилигига сабаб бўлди. Хабарларга кўра, шикоятлар Миср Вазирлар Маҳкамаси ва унинг ишонч телефонлари учун онлайн платформалар орқали келиб тушган, деди меҳмонхоналар ва меҳмондўстлик маъмурияти раҳбари Абдел Фатх Эл Асси Masrawy нашрига.

Унинг таъкидлашича, баёнотдаги шартларга ёзда меҳмонлар мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун амал қилиниши керак.

2017 йилдан бери шунга ўхшаш баёнотлар эълон қилиниб келган бўлса-да, баъзи меҳмонхона ва соҳил бўйи оромгоҳлари ҳижобли аёлларга оромгоҳга киришга йўл қўйишмаяпти.

Ушбу меҳмонхоналар маъмурияти таъкидлашича, бу жойлар уларнинг шахсий мулки ва у ерда ички тартиб-қоидалар ўрнатиш ҳуқуқига эгалар.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг