Гондурас Қуддусни Исроилнинг пойтахти, деб тан олди

0
1665
Манба: Arab News

Гондурас Президенти Хуан Орландо Ҳернандес жума куни Исроилнинг пойтахти, деб тан олган Қуддусда «дипломатик офис» очиш учун Исроилга жўнаб кетади.

Баҳсли шаҳардаги дипломатик ваколатхона Тел-Авивдаги элчихонанинг филиали бўлади.

Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, аввалроқ Исроил Гондурасга ўз элчихонасини Қуддусга кўчиришни таклиф қилган.

Дональд Трамп ўтган йили АҚШ элчихонасини Қуддусга кўчирганда Вашингтон ва Фаластин расмийлари ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашишига сабаб бўлган эди.

Элчихонани Қуддусга кўчириш жуда зиддиятли. Исроил бутун Қуддусни ўзининг пойтахти, деб эълон қилмоқда. Фаластинликлар Шарқий Қуддусни бўлажак давлатларининг пойтахти, деб билишади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг