Шанхайда қурувчилар пиёдалар учун кўприкни замонавий 3D-принтер орқали чиқарилган унинг деталларини йиғишди.
Ҳозирги кунда ушбу пиёдалар кўприги уч ўлчамли босмахона ёрдамида яратилган ўтиш жойлари орасида дунёдаги энг узуни ҳисобланади. Кўприкнинг узунлиги 14 метрдан ошади ва 4 метр кенглиги икки кишига осонликча ўтишига имкон беради.
Ҳовуздан ўтишнинг янги конструкциясининг хусусиятлари Цинхуа Университети таркибий қисми бўлган қурилиш институтида ишлаб чиқилган. Ҳозирги пайтда хитойлик муҳандислар янги s -шаклдаги пиёдалар кўпригини яратмоқчи. Қурувчилар янги объектни имкони борича қисқа муддатда якунлашни режалаштирмоқдалар, яъни 35 кун ичида тайёрланади ва унинг узунлиги 15 метрдан ошади.
Замонавий технологиялар шарофати туфайли қурувчилар қадимги услубда яратилган консрукцияларни яратишга ва айни пайтда, уларнинг яратилиш қийматларини сезиларли даражада камайтиришга имкон топдилар.