Минглаб фаластинликлар Исроилнинг аннексия режасига қарши намойиш уюштиришди

0
1457
манба: Reuters

Жерико шаҳрида минглаб фаластинликлар Исроилнинг Ғарбий Соҳил ва Иордания водийсидаги катта ҳудудларни аннексия қилиш режасига қарши намойиш қилиш учун тўпланишди.

22 июнь душанба куни бўлиб ўтган ушбу намойишларда Фаластиндаги кўплаб хорижий давлатларнинг элчилари ҳам қатнашди.Жумладан,БМТнинг Ўрта Шарқдаги тинчлик элчиси Николай Младенов ва Европа Иттифоқи вакили Свен Куен вон Бургсдорф ҳам намойишчилар орасида бор эди. Шунингдек, Британия, Хитой, Россия ва Иордания элчилари ҳам мазкур намойишларда иштирок этдилар.

“Ал-Жазира” ахборот агентлиги мухбири муҳим шахсларнинг намойишларда қатнашаётганларини такидлар экан шундай деди:

“Фаластинликлар бундай намойишлар ўтказиш орқали дунё ҳамжамиятини ўзларига қаратишга умид қилмоқдалар. Фаластин халқи халқаро дипломатлар ўз давлатларига Исроилнинг режаси амалга ошмаслиги учун унга босим ўтказиш кераклигини айтишларини хоҳламоқдалар. Улар бошқа давлатларнинг Исроилга санксия билан босим ўтказишларини истайдилар.”

Исроил раҳбари Бенямин Нетаньяху яҳудийларнинг Қуддусда ноқонуний қурилган яшаш манзилларини ва Иордания водийсини эгаллаб олишга ваъда берганди.Шу йилнинг январ ойида АҚШ президенти Дональд Трампнинг Исроил ва Фаластин ўртасида тинчлик ўрнатиш ҳақида таклиф этган шартномасида ҳам ушбу аннексия режаси қўллаб-қувватланган.

Фаластинликлар Трампнинг шартномасини рад этишди. Аммо, Исроил етакчиси Бенямин Нетаньяху 1 июлдан аннексия жараёни бошланиши мумкинлигини айтган.

БМТ элчиси Младеновнинг айтишича,АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган ушбу аннексия режаси бу ҳудуддаги тинчликни ва Фаластиннинг давлат қуриш мақсадларини “ўлдиради”.

“БМТ мазкур аннексияни халқаро қонунларга зид деб ҳисоблайди.Агар у амалга оширилса, Фаластин халқининг музокаралар орқали тинчликка эришиш ва давлат қуриш борасидаги умидлари ўлдирилиши мумкин” дейди Младенов. У, шунигдек, фаластинликларни Исроилнинг режаларига тинч воситалар орқали қаршилик қилишга чақирган.

“Фаластин халқи,тушкунликка тушманг. Вахшийликларсиз қаршилик қилиш йўлидан қайтманг. Сиз бу ерни ижарага олаётганингиз йўқ. Бу сизнинг ерингиз. Озод Фаластин давлатини қуриш мақсадидан воз кечманг”, деган БМТ элчиси.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг