Россия ва АҚШ ўртасида ҳарбий тўқнашув

0
2022

Россия Ташқи ишлар вазири жаноб Сергей Лавров, Россия ва АҚШ ўртасида юзага келиши мумкин бўлган ҳарбий тўқнашув ҳақида огоҳлантирди- дея бу хақида хабар беради Рамблер.

Россия-АҚШ муносабатлари янада кескинлашмоқда, дея таъкидлади Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров. Унинг фикрига кўра, Вашингтоннинг руссообик риторикаси дипломатик муносабатлар доирасидан ташқарига чиқиб кетмоқда, ўз пайтида НАТО эса Россия чегараларига яқинлашди. Бундан ташқари, Лавров Россия Федерацияси ва АҚШнинг тўғридан-тўғри ҳарбий қарама-қаршиликларга ўтишидан хавфсирашини билдирди. 

«Қўшма Штатлар, Буюк Британия, Канада, Франция, Германия баталёнларини Болтиқбўйи давлатлари ва чегарадош бўлган бошқа собиқ Совет Иттифоқи мамлакатларда жойлаштирмоқдалар. Шунингдек, улар НАТОга Грузия ва Украинани қўшишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватламоқда … уларга расмий таклифнома берилди «, дейди вазир.

У қўшимча қилиб, Россия билан АҚШ ўртасидаги ҳарбий қарама-қаршилик хавфи қисман ортганлигини таъкидлаб ўтди. Бу қисман Вашингтоннинг Украинадаги ҳукумат ҳаракатларини қўллаб-қувватлаганлиги сабабли кучайди. Америкаликлар Киевни нафақат пул билан, балки қурол-яроғ ва ҳарбий ўқитувчилар юборишда ҳам қўллаб-қувватламоқда-дейди вазир. 

Лавровнинг айтишича, Украина аслида Қўшма Штатлар томонидан бошқарилмоқда ва «Украинадаги мавжуд ҳукуматни бошқараётганлар» ўзларининг Минск келишувларига риоя қилишларини талаб қилишлари керак дейди. 

Украинадаги каби вазият 2008 йилда, Жанубий Осетия урушида, грузин аскарлари Америка ўқитувчилари томонидан ўқитилганда кузатилган эди. Лавров, Россия Федерацияси учун ҳарбий ҳаракатларнинг мутлақо қабул қилиниши мумкин эмаслигини таъкидлади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг