НАСА “Роскосмос”нинг Халқаро космик станцияга ҳаво сизиб кириши сабаблари бўйича дастлабки хулосаларига изоҳ бермаяпти, деб ёзади “РИА Новости”.
ХКСга ҳаво сизиб кириши 30-августда аниқланган. Экипаж барча бўлинмаларни текшириб чиққан ва “Союз МС-09” космик кемасида микроёриқни аниқлаган. Ёриқ кеманинг хўжалик бўлинмасида жойлашган, шунинг учун космик кеманинг Ерга қайтишига хавф туғдирмайди.
Шу куннинг ўзида россиялик космонавтлар ёриқни махсус герметика билан ёпган. “Роскосмос” ҳаво сизиб киришининг эҳтимолий сабабларини таҳлил қилиш учун давлат комиссиясини тузган.
“Роскосмос” раҳбари Дмитрий Рогозиннинг маълум қилишича, комиссия ХКСга уланган кеманинг қопламига ишлаб чиқаришдаги яроқсизлик сабабли ёки атайлаб қилинган таъсир бўлган-бўлмаганини ўрганади. Унинг сўзларига кўра, “Ерда қилинган таъсир” ҳамда космосда атайлаб қилинган таъсир эҳтимоллари мавжуд.