100 дан ортиқ юқори малакали Саудия Арабистонлик шифокорлар коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун Миср касалхоналарида қолишга ва ёрдам беришга қарор қилишди.
Кўнгиллилар ҳаракати Саудия Арабистонининг Қоҳирадаги маданий ат-ташеси ва Миср Соғлиқни сақлаш ва Аҳолишунослик вазирлиги томонидан олиб борилган фаолиятнинг бир қисмидир.
«Мисрда турли мутахассисликларга эга бўлган 100 дан ортик саудиялик шифокорлар бор», деди тиббий шериклик дастури иштирокчиси бўлган дерматолог Абдул Азиз Мутеб Садун. «Пандемия даврида биз ўз масъулиятимизни адо этишга ва Мисрдаги бўш иш ўринлрини эгаллашга қарор қилдик. Баъзиларимиз фавқулодда ёрдам хоналарида ишлаймиз ва шунинг учун биз биринчи мудофаа чизиғи ҳисобланамиз «, деди Садун.