Microsoft юзни таниб олиш функциясининг камчиликларини бартараф этади.

0
1836

Microsoft март ойининг охирига келиб, юзларни аниқлаш технологияси учун ишлаб чиқилган ахлоқий тамойилларни амалга оширишни режалаштирган, чунки ҳукуматлар компанияларни ушбу соҳани тартибга солишга чақирмоқда.Бу хақда Bloomberg хабар бермоқда.

Декабрь ойида компания баъзи бир муҳим ҳолатларда одамларни таҳдид ва назорат қилишни олдини олувчи, шахсларни таъқиб қиладиган сунъий интеллект дастурларини тартибга солиш учун янги қонунларни таклиф этди, бу эса бевосита шахсий ҳаёт ва шахсий эркинликка бўладиган таҳдидларни камайтиришга хизмат қилади.

«Биз бошқаларга намуна бўлиб ишлашимиз керак ва биз бу борада иш олиб борамиз», – деди Microsoft  президенти ва ҳуқуқ масалалари бўйича бош маслаҳатчиси Бред Смит. “Бошқа компаниялар ҳам шунга ўхшаш принципларни қабул қилмоқдалар” деб қўшимча қилди у.

Смитнинг айтишича, компания март ойининг оҳирига қадар, унинг дастур сиёсатини ишлаб чиқиш, бошқарув тизимлари ва муҳандислик воситаларини яратиш ва унинг мақсадларига мос келишини таъминлаш учун тестларни ўз ичига олган тамойилларни жорий қилишни режалаштирмоқда. 

Бундан ташқари, компаниянинг глобал сотув ва консалтинг гуруҳлари учун, технологиялардан фойдаланиш хавфи мавжуд бўлган ҳолларда уларнинг сотилишини олдини олиш учун назорат ўрнатишни ҳам йўлга қўйиш ниятида.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, чегара хавфсизлиги, қуролли кучлар ва бошқа давлат идоралари томонидан юзларни таниб олиш дастурларини нотўғри ишлатиш оммавий кузатув хавфи ҳақида ташвиш туғдиради. 

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, энг машҳур маҳсулотларнинг айримларигина нотўғри ишлайди ва қора рангли тана терисига эга бўлган одамларда ёмон ишлайди. 

Microsoft, Аmazon.cоm ва Google компаниялари ҳукумат ходимлари ёки полицияга бу дастурий таъминотни сотиш ғояси, ходимлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларининг норозилигига учрамоқда.

«Бу муайян ссенарийларни ёки иловаларни чеклаши аниқ», – дейди Смит, янги тамойиллар ҳақида гапириб, Microsoft  ҳукуматларга технология беришдан воз кечмайди. Унинг сўзларига кўра, компания ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини ҳеч қандай кафолатсиз муайян шахснинг доимий мониторингини амалга оширишини тақиқлашини истайди.

Баъзи сабабларга кўра компания шартномаларни тўхтатди, дейди у. Смитнинг фикрига кўра, бунинг сабабларидандан бири пойтахтда «инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ноқулай бўлган мамлакатда» кузатув билан чеклангани. Бошқаси эса, АҚШда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси томонидан «бу дискирминацияни юзага келтириши мумкин «, деган мазмундаги хабарларни тарқалиши бўлди.

Компания, хусусан, фуқароларнинг ижтимоий ҳаракати билан баҳоланадиган янги қоидалар асосида, Хитойда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ишлашни истайдими, мазмунидаги саволга, Смит қуйидагича жавоб берди: «бу Хитойда баъзи саволларни туғдиради.» Унинг сўзларига кўра, Пекин ҳар қандай ҳолатда ҳам, юзни таниб олиш технологиясини америкаликлардан эмас, балки маҳаллий компаниялардан сотиб олишга кўпроқ қизиқишади.

Компаниянинг ихтиёрий қоидаларига амал қилганига қарамай, саноатни тартибга солиш зарурлигини таъкидлади.

«Сиз ҳеч қачон компанияни муваффақият ва масъулият орасидан бирини танлашга мажбур қиладиган бозорни яратишни ҳоҳламайсиз, агар технологияларни тартибга солиш учун қулай замин яратилмаса, хавф содир бўлиши мумкин «, деди Смит.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг