Афғонистон ташқи ишлар вазири истеъфога чиқишини эълон қилди

0
1592
Фото: Reuters

Афғонистон ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний президент Ашраф Ғани билан келишмовчиликлардан сўнг истеъфога чиқишини эълон қилди. Раббоний ўзининг сиёсатдан четлаштирилишида президентни айбламоқда.

Унинг истеъфоси Ашраф Ғанининг шундоқ ҳам заиф бўлган ҳукуматига таъсир кўрсатмаслиги мумкин. Чунки, Раббоний уч йил олдин парламент томонидан лавозимидан четлатилган ва президентнинг буйруғи асосида вазир вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келаётганди.

«Менинг фаолиятим давомида ҳукуматдаги иш муҳити яхши эмас эди»,  деб ёзади у истеъфога чиқиш хатида.  Раббонийнинг Ғани билан бўлган келишмовчилиги шу ойнинг бошида очиқ намоён бўлди. Раббоний Покистоннинг Афғонистон тинчлик жараёнига оид ҳаракатларини қўллаб-қувватлаганди. Ўшанда Толибон вакиллари Покистонда илиқ кутиб олинди. Афғонистон президенти эса, Покистоннинг Толибонни қабул қилганига очиқчасига қарши чиққан.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг