Майк Помпео АҚШ давлат котиби лавозимидан кетадими?

0
1668
Манба: Bloomberg

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео тез орада ўз лавозимини тарк этиши мумкин. Бу ҳақида манбаларга таяниб, Тime журнали хабар берди.

Нашрнинг хабар беришича, АҚШ дипломатияси раҳбари 2020 йилги сайловларда Канзаслик сенаторлар қаторида ўз номзодини қўйишни режалаштирмоқда.

Таъкидланишича, дастлаб Помпео Давлат департаментида баҳорга қадар ишлашни ният қилган, аммо ҳозирда у президент Дональд Трампнинг сиёсий обрўсига путур етказадиган импичмент бўйича тергов олиб борилиши сабабли режаларини қайта кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Майкл Помпео 2018 йил апрель ойидан бери АҚШ давлат котиби лавозимида ишлаб келмоқда. Сўнгги ойларда унинг яқин орада истеъфога чиқиши ҳақида оммавий ахборот воситаларида миш-мишлар пайдо бўлди, аммо Помпео ва унинг ёрдамчилари бу маълумотни рад этишди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг