Люксембург жамоат транспорти текинга хизмат қиладиган дунёдаги биринчи мамлакатга айланди

0
1359
Фото: REUTERS/Francois Lenoir

29 февраль куни Люксембургда поездлар, трамвайлар ва автобуслар учун тўланадиган йўл ҳақи бекор қилинди. Ҳукуматнинг сўзларига кўра, ушбу ишлар йўллардаги тиқилинчни олдини олиш ва ҳаво ифлосланишига қарши курашиш, шунингдек, кам таъминланганларни қўллаб-қувватлаш учун амалга оширилган.

«Кам даромадли ёки энг кам иш ҳақи оладиган одамлар учун бу жуда катта аҳамиятга эга. Бу ишларимизнинг асосий сабаби – бу одамларнинг саёҳат қилишини янада юқори сифатга олиб чиқиш, ундан кейин эса атроф-муҳит муаммолари билан курашиш» деди транспорт вазири Франсуа Баус.

Люксембургда атиги 600 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Аммо мамлакатга қўшни Германия, Бельгия ва Франциядан ҳар куни 214 мингдан кўпроқ одам ишлаш учун келади. Бу ишчиларнинг кўпчилиги автомобилдан фойдаланади ва шу сабабли йўлларда тирбандликлар ҳосил бўлади. Люксембургдаги атмосферага чиқадиган заҳарли газларнинг ярмидан кўпи транспортдан келиб чиқади.

Амазон компанияси ходими Миа Маер ишга кетаётиб вақтини ва пулини тежаш учун аллақачон шахсий машинадан кўра автобусдан фойдаланишни одат қилган.

«Мен ўз машинамда деярли ҳар куни шаҳар марказидан ўтардим ва тиқилинчда қолардим. Баъзан бу ерда 45-50 дақиқа қолиб кетардим” деди у.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг