Қатарда коронавирус билан касалланган биринчи бемор аниқланди

0
1510
Фото: АР

Шанба куни Қатарда коронавируснинг биринчи ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берилди. Бемор 36 ёшли Қатар фуқароси бўлиб, у яқинда Эрондан қайтиб келган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз баёнотида беморнинг аҳволи барқарорлигини маълум қилди.

Форс Кўрфазидаги коронавирус етиб келмаган ягона давлат Саудия Арабистонидир. Бу минтақада вирусдан энг кўп зарар кўрган мамлакат Эрон бўлиб, бу ерда 43 киши ҳалок бўлган ва қарийб 600 юз кишида коронавирус борлиги аниқланган.

Кўрфазнинг бошқа мамлакатларидаги инфекцияланганларнинг аксарияти Эронга борганда ёки у ерда бўлган одамлар билан алоқада бўлганда касалликни юқтириб олган.

Ҳозиргача Қувайтда 45 та, Баҳрайнда 41 та, Бирлашган Араб Амирликларида 21 та, Уммонда 6та ва Ироқда 13 та касалланиш холати борлиги аниқланган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг