Саудиянинг «Aramco» нефть компанияси ҳар чоракда 48 миллиард доллар фойда кўрмоқда

0
487
Фото: GETTY IMAGES

Саудия Арабистонининг Aramco миллий нефть компанияси рекорд даражадаги фойда ҳақида маълум қилди: жорий йилнинг иккинчи чорагида компания 48,4 миллиард доллар даромад олди.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Саудия компаниясининг соф фойдаси 90 фоизга ўсди. Бу Aramco акцияларининг фонд биржаларида биринчи оммавий таклифидан буён ўтган уч йил ичида энг юқори ўсиш суръатидир.

Bloomberg маълумотларига кўра, бу «ҳар қандай оммавий компаниянинг чораклик энг юқори дарпмадидан баланд» бўлиши мумкин – яъни ўтган чоракда Aramco акциялари жаҳон биржаларида сотиладиган барча компаниялардан кўпроқ даромад олган.

Саудияликларнинг даромадлари Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан кўтарилган нефть нархининг ошиши натижасидир. Шунинг учун кўплаб нефть ва газ компаниялари шу кунларда рекорд даражадаги фойда ҳақида хабар беришмоқда. Август ойи бошида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳатто уларни бу учун танқид қилган эди.

«Нефть ва газ компаниялари ушбу энергия инқирозидан энг камбағал одамлар ва жамоалардан рекорд даражада фойда кўраётгани ахлоқсизликдир», деди Гутерриш.

Saudi Aramco учинчи чоракда акциядорларга умумий суммаси 18,8 миллиард доллар бўлган дивидендлар миқдорини қайта кўриб чиқмаслигини аллақачон маълум қилган эди. Компания раҳбарияти, шунингдек, Aramco ортиб бораётган талабни қондириш учун нефть ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва оширишда давом этишини айтди.

“Глобал бозордаги ўзгарувчанлик ва ноаниқлик даражаси юқорилигича қолмоқда, бироқ йилнинг биринчи ярмидаги воқеалар бизнинг саноатимизга сармоя киритиш бугунги бозор эҳтиёжларини қондириш ва янги энергия манбаларига тартибли ўтиш учун зарур деган фикримизни тасдиқлайди”. – деди бош директор Амин Носир.

Энергия нархлари Украинада уруш бошланишидан олдин ҳам, COVID-19 пандемияси туфайли кўтарилди, унга нисбатан талаб таклифдан сезиларли даражада ошиб кетди.

ExxonMobil, Chevron ва BP каби Ғарб компаниялари учун рекорд даромад ҳукуматларни ушбу компанияларни бир марталик солиқ тўлашга мажбурлашга чақирди.

Июнь ойида АҚШ президенти Жо Байден Американинг Exxon компанияси бу йил «Худодан кўпроқ даромад олганини» деб айтди.

МАНБА

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг