«Россия армияси ёрдам бермади, Сурия армияси эса қочиб кетди»: Идлибдаги жанглардан сўнг, жангариларнинг ёзишмалари оммавий ахборот воситаларига чиқиб кетди

0
2617
Фото: www.ntv.com.tr

Оммавий ахборот воситаларида «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати қўллаб-қувватлаган жангариларнинг Whatsapp ижтимоий тармоғидаги ёзишмалари эълон қилинди. Улар Идлибда Туркиянинг ҳарбий амалиётини муҳокама қилишди, ёзишмалардан парчаларни Анадолу келтирмоқда.

«Россия армияси бизга ёрдам бермади. Сурия армияси эса ҳудуддан қочиб кетди”, – дейилади ёзишмаларда. Шунингдек, у ерда «Туркия армияси ушбу ҳудудда кучли бомба ҳужумларини амалга оширмоқда», деб айтилмоқда. Одамлар вайроналар остида қолмоқда. «Ҳозирча аниқ бир нарса йўқ ва руслар воқеаларга бефарқ, вазият ўта жиддий», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 27 февраль куни Идлиб де-эскалация зонасида амалга оширилган ҳаво ҳужуми оқибатида 33 нафар турк аскари ҳалок бўлди ва яна шу миқдор атрофидагилар жароҳатланди. Бу ҳужумдан кейин Туркия Сурия армиясининг Идлибдаги позицияларига зарбалар бера бошлади, деб ёзишди ОАВ. Анқара, Сурия Президенти Башар ал-Ассад кучларини ҳамда Асад тарафдорларининг фаол қўллаб-қувватлаётган Москвани ҳужумларда айбламоқда.

Туркия раҳбари Ражаб Эрдўған, Москва Сурияда операцияларни амалга ошириш учун турк қўшинларига халақит қилмаслиги кераклигини айтди. Россия Туркия кучларини президент Башар ал-Ассад армияси билан «бирга-бир» қолдириши керак, дея тушунтирди Эрдўған.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг