Эрон Туркияга Идлибдаги вазиятни Россиясиз муҳокама қилишни таклиф қилди

0
2075
Фото: Ebrahim Noroozi / AP

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний турк ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали суҳбатда Суриянинг Идлиб вилоятидаги вазиятни Россия иштирокисиз муҳокама қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда Туркия президенти маъмуриятининг алоқалар бўйича бошқармаси томонидан маълум қилинди, деб хабар беради Анадолу.

Руҳоний, Туркия, Эрон ва Сурия томонлари муштарак йиғилишда келишмовчиликларни бартараф эта оладилар деган фикрни билдирди. Хусусан, бу Суриянинг ҳудудий бирлиги, террорчиларни йўқ қилиш, тинч аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш ва Идлибдаги инқирозни ҳал қилиш билан боғлиқ.

Шу билан бирга, Эрон раҳбари Туркия, Эрон ва Россиянинг Остона жараёни бўйича ҳамкорлиги ҳам муҳим эканлигини таъкидлаб, Теҳрон музокараларга тайёр эканлигини билдирди.

Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртасидаги учрашув 5 ёки 6 март кунлари бўлиб ўтади. Туркия томонининг фикрига кўра, Идлибдаги вазият фақат унинг доирасида ҳал қилиниши мумкин. Бундан олдин, Эрдўған Путин билан телефон орқали суҳбат пайтида Анқара Москвага расмий Дамашқ билан «бирга-бир» қолдириб чиқиб кетишни таклиф қилганини айтган эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг