15 август шанба куни Белорусия президенти Александр Лукашенко Россия президенти Владимир Путин билан ушрашишни хоҳлаётгани ҳақида айтди. Унинг айтишича, ҳозирда мамлакатда давом этаётган намойишлар нафақат Белорусияга, балки бошқа давлатларга ҳам хавф туғдириши мумкин.
Белорусияда якшанба куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида Лукашенко яна ғолиб бўлганидан сўнг, ўн минглаб одамлар кўчага чиқиб норозилик намойишларини ўтказишди. Белорусияликлар мамлакатни 25 йилдан бери бошқариб келаётган Лукашенкони сайловларда ғирромлик қилганликда айблашмоқда. Ушбу намойишлар ҳамон давом этмоқда.
“Мен Путин билан гаплашиб олишим керак. Чунки, намойишлар энди Белорусиядан бошқа мамлакатларга ҳам таҳдид солмоқда. Бугун Белорусияни ҳимоя қилиш бутун коинотни, барча мамлакатларни ҳимоя қилишдек муҳим. Кўчаларда намойиш ўтказаётганларнинг аксарият қисми буни тушунмайди” дея Лукашенконинг сўзларини келтирган Белта давлат ахборот агентлиги.