Россия президенти Владимир Путин шу пайтгача коронавирус текширувидан ўтмади ва у бундай текширувдан ўтиши шарт эмас. Чунки, Путин соғлом ва унда касаллик аломатлари йўқ, дея хабар берган жума куни Кремлда.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков берган баёнотида айтишича, Путин билан бўлган тадбирларда иштирок этувчиларнинг барчаси олдиндан текширилмоқда.
Бу ҳафтада ундан давлат мукофотларини қабул қилиб олган Қримдаги одамлар ҳам кўрикдан ўтказилган.
«Биз бу чораларимизни асосли деб ҳисоблаймиз, шунинг учун президент ишонч билан ишлашда давом этиши мумкин», деди Песков.
Путин коронавирус текширувидан ўтганми ёки йўқми деган саволга Песков шундай жавоб берди: «Худога шукрки, у ҳар доимгидай ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда».
Шу ҳафта бошида Кремлнинг барча юқори лавозимли амалдорлари билан бир қаторда Песковнинг ўзи ҳам коронавирус текширувидан ўтган.