Россия фуқароларининг мигрантлар ҳақида фикри қандай?

0
2085
Фото: Ортиқўжа Норов

Сўнгги вақтларда Россияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эл фуқаролари, айниқса, Марказий Осиёдан борган меҳнат мигрантлари ҳақида турли муносабатлар билдирилмоқда.

Фикримизча, ушбу муносабатларнинг пайдо бўлишига бир томондан меҳнат мигрантлари иштирокида Россия ҳудудида турли жиноятлар юз бераётгани, иккинчи томондан эса Марказий Осиё давлатларида маҳаллий аҳоли томонидан русий забон фуқароларга нисбатан баъзи салбий муносабатларнинг пайдо бўлаётгани сабаб бўлмоқда.

Шу муносабат билан, Россиянинг турли тадқиқот марказлари ва оммавий ахборот воситаларида меҳнат мигрантларига маҳаллий аҳолининг муносбатлари акс этган материаллар учрамоқда.

Ушбу мақола орқали улардан айримлари таҳлил қилинади.

Охирги йилларда мамлакатда хорижий давлатлардан келган фуқаролар сонини камайтириш тарафдори бўлганлар кўпайган. «Ижтимоий фикр» жамғармаси томонидан ўтказилган сўровнома натижаларида қайд этилишича, 2018 йилда респондентларнинг 23 фоизи шундай фикр билдирган бўлса, 2021 йилда эса бу кўрсаткич 38 фоизни ташкил этган. Фонд тадқиқотларига кўра, пандемия даврида Россияда меҳнат мигрантларига бўлган муносабат анча ёмонлашган.

Сўнгги уч йилда ўтказилган сўровномалар натижалари таққосланганда, ўз ҳудудида чет элликлар сони жуда кўп, деб ҳисоблайдиган фуқаролар сони 42 фоиздан 49 фоизга ошган. Масалан, Москва аҳолисининг 85 фоизи, аҳолиси 1 млндан кўп бўлган йирик шаҳарларнинг 76 фоизи шундай фикр билдирган.

Шу билан бирга, чет элликлар билан ўртасида ёмон муносабат шаклланаётган кишилар сони 16 фоиздан 23 фоизга ошган бўлса, ўзаро муносабатлар яхши деб ҳисоблайдиганлар сони 44 фоиздан 42 фоизга камайган.

Чет элликларни мамлакатга киришини чекламаслик тарафдори бўлганлар 39 фоиздан 25 фоизгача камайган. Одатда, 46 ёшдан ошган маҳаллий аҳоли вакиллари чет элликларни мамлакатга киришини чеклаш керак, деб ўйлашади.

Шу билан бирга, 46 ва ундан катта ёшдаги кишилар бошқаларга қараганда, меҳнат мигрантлари фақат фойда келтиради, деб ишонишади.

Рус тилида гапир(ма)гани учун …

Яқинда Қирғизистондаги савдо марказига ташриф буюрган мижозлардан бири қирғиз тилида гапирмаган рус сотувчисини ҳақоратлаб, унинг бошига калькулятор отгани ортидан Россиянинг «Комсомольская правда» газетаси мухбирлари Москвадаги «мигрантлар мавзеси»га ташриф буюради.

Мухбирлар Марказий Осиёдан келган меҳнат мигрантларининг Россия ҳаётидан қарийб узилган турмуш тарзи ҳақида ҳикоя  қилади.

Шу билан бирга, «мигрантлар мавзеси»даги қирғиз ошхоналаридан бирига киргани, официант русча гапиролмагани учун унинг бошига калькулятор отмагани ҳақида киноя ҳам қилади.

Ортиқхўжа Норов

 

USAIDнинг Марказий Осиёда барқарорликни қўллаб -қувватлаш лойиҳаси доирасида тайёрланди

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг