«The Economist» нашри 2019 йил учун йил сарҳисобини эълон қилди: «Йил мамлакати» – Ўзбекистон

0
1574
Manba: Пикабу

Ҳар йили ўтказиладиган анъанавий «Йил мамлакати» мукофоти барқарор тараққиёт ва ўзгаришларни нишонлашга бағишланган. Ҳар йилнинг сўнггида – декабр ойида, биз бутун 12 ой давомида кузатамиз, яъни, мамлакатларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўзгаришларга баҳо берамиз ҳамда ўз нуқтаи назаримизни оммага ошкор этамиз.

Аммо, энг яхши кўрсаткичлар билан бутун дунёга йил мамлакати сифатида танилганларнинг ҳам мувафаққиятини абадий давом этавермайди. Бунга энг яхши мисол – Мъянма. 2015 йилда мазкур мамлакат бизнинг нашр томонидан «Йил мамлакати» сифатида эътироф этилганди, яқинда эса унинг ҳукумати устида Халқаро Гага Судида мусулмон озчилик – роҳинжаларга нисбатан геноцитни амалга оширганлик айби қўйилди, суд жараёни бошлаб юборилди.

2019 йилда энг ёрқин сиёсий тенденция, нисбатан анча хавфли ва кескин руҳдаги миллатчилик бўлди: Ҳиндистон ҳам мусулмон аҳолига нисбатан репрессив сиёсат юргазиш йўлидан борди – уларни фуқаролигидан маҳрум этди, Хитой эса мусулмонларни лагерларга маҳкум этди.

Америка ўнлаб глобал институтларга зарба берди.

Шундай қалтис тарихий шароитда эса бутунлай бошқа йўлдан бораётган мамлакатларни кўриш жуда қувонарли.

Мисол учун – Янги Зеландия. Айнан шу мамлакатдаги масжидга ҳужумга нисбатан ҳукумат реакцияси мақтовга сазовордир. Мамлакат Бош Вазири ҳижоб ўраб, мусулмон аҳолига қарши ҳужумни бутун Янги Зенландия аҳолисига қарши қаратилган ҳужум, дея атади. Ҳукумат ярим автоматик қуролларни тақиқлаб қўйди.

Шимолий Македониянинг ўз қўшниси билан тинчлик муносабатларни ўрнатиш учун давлат номини ўзгартиргани ҳам таҳсинга сазовор. Юнонистон Македонияга, Македониянинг ўтмиш билан боғлиқ даъволар сабаб доимий эътирозда бўлиб келган, бу эса Македонияга Европа Иттифоқига кириш учун тўсқинлик қиларди. Шундай қилиб Македония ўз номини Шимолий Македонияга ўзгартирди ва қўшниси билан тинчлик музокараларини бошлашга қадам ташлади. Бу икки томонлама алоқаларга ижобий таъсир қилгани маълум. Аммо, ҳалигача Македониянинг ЕИ га қўшилиши мунозарали бўлиб турбди. Бундаги асосий вето Эммануэл Макрон ҳукумати – Францияга тегишли.

Судандаги оммавий норозиликлар дунёнинг энг даҳшатли золимларидан бири бўлган Умар ал-Баширни қувиб чиқаришига олиб келди. Унинг режими шу қадар кўп африкаликларнинг умрига зомин бўлдики… Умар ал-Баширнинг иши 14 декабрь куни Судан судида коррупцияга боғлиқ жиноятда айбланиб, кўриб чиқилди. Бироқ, тан олиш керак – унинг Дарфурдаги геноциди учун жавобгарликка тортилишининг эҳтимоли кам.

Хуллас, энг кўп ислоҳотлар ва фаровонликка қўйилган қадам билан Ўзбекистон бу йилги «йил давлати» эътирофига энг лойиқ мамлакатдир. Уч йил олдин Ўзбекистон ёпиқ мамлакат эди. Мажбурий меҳнат ва болалар меҳнати масалалари ҳам бу ҳудудда мунозаралилигича қолаётганди.

2016 йилда ҳукумат ўзгаргач, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан жадал ўзгаришларга старт берилди. Дастлаб қадамба-қадам бошланган мазкур ислоҳотлар кўп ўтмай бутун дунё эътиборини ўзига жалб этди. Энг аввал мажбурий меҳнатга барҳам берилиб, бу соҳадаги кўрсаткичларнинг кескин пасайишига эришилди.

«Жаслиқ» ёпилди. Чет эллик журналистларга мамлакат ичкарисига киришларига руҳсат берилди. Кичик бизнес янада кўпроқ қўллаб-қувватланиб, кўплаб чегара постлари очилди. Албатта, Ўзбекистон ҳали узоқ бир йўлни босиб ўтиши лозим, бироқ бутун 2019 йил давомида ҳеч бир мамлакат бу қадар мураккаб ва таҳсинга сазовор йўлни босиб ўтгани йўқ.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг