Иқлим ва руҳият

0
2320

Глобал исиш, яъни, ер юзида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши АҚШ ва Мексика давлатларида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг кўпайишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Nature Climate Change журналида эълон қилинган мақолада маълум қилинган.
Маълумки, мутахассислар узоқ йиллардан буён иқлим исишнинг ер юзидаги можаролар ва жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш устида бош қотирмоқдалар. Маълум бўлишича, ер куррасидаги кўплаб урушлар асосан иссиқлик ва қурғоқчилик авж олган паллада содир бўлган экан. 

Эндиликда эса, олимлар иссиқ иқлимнинг кишида ўз жонига қасд қилиш ҳиссини кучайтиришини аниқлашди. Олимларнинг бу фикрга келишларида, уларнинг кўплаб интернет ижтимоий тармоқларида олиб борган кузатувлари, хусусан Твиттер тармоғидаги обуначиларнинг йилнинг жазирама вақтида эълон қилган постларини тадқиқ қилишлари ёрдам берди. 

Твиттердаги 600 миллиондан ортиқ постларни ўрганиб чиққан олимлар, йилнинг жазирама вақтида эълон қилинган постлар асосан тушкунлик, хафалик, ёлғизлик, ҳаётдан норозилик мавзусида бўлишини аниқлашган. Ҳароратнинг атиги +1%га кўтарилиши бундай мавзудаги постларнинг 0.7%га ошишини кўрсатган. 

Олимларнинг таъкидлашларича, агарда глобал исиш мана шу тезликда авж олса, мазкур юз йилликнинг ўрталарига келиб АҚШ ва Мексикадаги ўз жонига қасд қилиш жинояти 1.5 ва 2.3%га ошиб кетиши, ҳамда тахминан 30 йилдан сўнг дунё бўйлаб ўз жонига қасд қилиш ҳолати 40 мингдан ортиб кетиши мумкин. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг