Косановдан қўрққан рус тилида сўзлашувчи Қозоғистон аҳолиси Токаев учун овоз берди

0
1721
Манба: yenicag.ru

Президентлик учун 7 номзод кураш олиб борди:

– Аметбеков Жамбил, Қозоғистон парламенти депутати (Қозоғистон Коммунистик Халқ партиясидан);

– Еспаеева Дания, Қозоғистон парламенти депутати (“Ак жол” (“Оқ йўл”) Қозоғистон Демократик партиясидан);

– Косанов Амиржан, журналист ва жамоат арбоби («Улт тагдыры» (“Миллат тақдири” бирлашган миллий-ватанпарварлик ҳаракатидан);

– Рахимбеков Толеутай, Миллий аграр тадқиқот ва таълим маркази бошқарув кенгаши раиси; («Ауыл» (“Овул”) Халқ демократик ватанпарварлик партиясидан)

– Амангелдий Тассибов, Ғарбий Қозоғистон вилояти касаба уюшмалари ҳудудий уюшмаси раиси, «КазТрансГаз Аимак» ОАЖ ишлаб чиқариш бошқармаси директори, «Урал Оил энд Газ» директори (Қозоғистон Республикаси Касаба уюшмалари федерациясидан);

– Токаев Қосим Жомарт, Қозоғистон Республикасининг амалдаги президенти («Нур Отан» (“Ватан Нури”) партиясидан);

– Тугел Садыбек, ёзувчи ва жамоат арбоби («Улы дала кырандары», «Буюк саҳро бургутлари » республика ҳаракатидан).

Сайловолди пойгаларидаги асосий фаворитлар амлдаги президент вазифасини вақтинча бажарувчи Қосим Жомарт Токаев ҳамда мухолифат лагерининг энг машҳур сиёсий етакчиси, миллий ватанпарвар Амиржон Косанов эди.

Таниқли қозоқ ёзувчиси Мади Раимов «Yenicag.Ru — Новоя Эпоха» сайти учун, ўтказилган сайлов ва унинг натижаларини шарҳлаб берган.

Жумладан, у сайловларда фуқароларнинг фаол бўлганлигини қайд этиб ўтди:

“Эрталабдан барча сайлов участкалари фуқаролар билан тўлиб тошди. Мисли кўрилмаган даражада сайловчиларнинг фаоллиги қайд этилди. Президентлик учун 7 номзод кураш олиб борди. Асосий кураш эса, Қосим-Жомарт Токаев ва Амиржон Косанов ўртасида бўлди. Республика аҳолисининг 30 фоизини ташкил этувчи Қозоғистоннинг рус тилида сўзлашувчи қисми, Токаевнинг аввалги сиёсий йўлни давом эттираётгани ва Россия билан яқинлашув сиёсатини қўллаб-қувватлаётгани учун, унга овоз беришди. Косанов эса, миллий-ватанпарвар сифатидаги ўзининг қарашлари билан рус тилида сўзлашувчи фуқароларни бир оз чўчитади. Сайлов кампанияси давомида Қозоғистоннинг рус тилида сўзлашувчи фуқаролари Токаевга овоз бериши маълум бўлган эди «, – дейди Раимов.

Қозоғистон МСК маълумотларига кўра, дастлабки натижалар қуйидагича тақсимланди:

– Жамбил Ахметбеков – 167249 овоз – 1.83 фоиз;

– Дания Еспаева – 478153 овоз – 5,2 фоиз;

– Амиржон Косанов – 1 472 733 овоз – 16,02 фоиз;

– Толеутай Раҳимбеков – 294,271 овоз – 3,2 фоиз;

– Амангелди Таспихов – 190 304 овоз – 2,07 фоиз;

– Қосим-Жомарт Токаев – 6,504,054 овоз – 70,76 фоиз

– Тугел Садыбек – 84,348 овоз – 0,92 фоиз;

МСК раиси ўринбосари Константин Петровнинг сўзларига кўра, овоз беришда сайловчиларнинг 77,4 фоизи иштирок этди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг