Трамп миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчисини ишдан бўшатди

0
2278
Манба: CNBC.com

Сешанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтонни ишдан бўшатди.  Бунга бир қатор сиёсий масалаларда Трамп ва унинг фикрлари тўғри келмагани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Трамп твиттер орқали Болтонга унинг хизматлари энди Оқ уйда керак эмаслигини ва Болтон сешанба куни эрталаб истеъфога чиқишини маълум қилди.

Болтоннинг истеъфоси Оқ уйдаги кўпчилик учун кутилмаган воқеа бўлди. Аслида, Болтон Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси бўлиши эҳтимол анча йироқ эди. Чунки, унинг дунёқараши президентнинг «Америка доимо биринчи» каби шиорларига зид келарди.

У Жорж Буш бошчилигидаги АҚШнинг БМТдаги элчиси сифатида Ироқ урушини қўллаб-қувватлагани билан машҳур бўлди.  Болтон, ҳатто, 2016 йилдаги сайловларда президентликка номзодини қўйишни ҳам ўйлаб кўрганди.

Маълумот учун, Болтон 2018 йил апрель ойида армия генерали Х.Р.Макмастернинг истефосидан кейин Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича учинчи маслаҳатчиси этиб тайинланган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг