Коронавирус вакцинаси: тадқиқ этиш учун 8 миллиард доллар оз – ЖССТ раҳбари

0
1380
Фото: Salvatore Di Nolfi

Тедрос Адханом Гебреесус БМТда ўтказилган брифингда, бир нечта истиқболли вакциналар ишлаб чиқилганлигини ва тадқиқотлар тезкор режимда олиб борилаётганини айтди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши деворлари ортида бўлиб ўтган махсус брифинг, коронавирус ва умумий мазмуни дунёдаги вазият бўйича янгиланган маълумотларга бағишланди.

ЖССТ Бош директори Тедрос Адханом Гебреесус умид бахшида этди. Унинг сўзларига кўра, айни пайтда юзга яқин вакциналар ишлаб чиқилмоқда ва ҳозирни ўзида бу борада етакчилар бор экан.

“Биз мўлжалимизни бир нечта номзодларга қаратганмиз. Биз потенциали юқори бўлганлар билан ишлашни жадаллаштириш ниятидамиз”деди.

Шу билан бирга, ЖССТ раҳбари бир ҳафта олдин 40 та мамлакат раҳбарлари, турли ташкилотлар ва банклар томонидан ваъда қилинган 8 миллиард доллардан фойдаланётгани ҳақида таъкидлади. Аммо вакциналарнинг тадқиқ этишни тезлаштириш учун қўшимча маблағлар керак бўлади. Энг муҳими, етарли миқдорда ишлаб чиқариш учун- «ушбу вакцина ҳаммага етарли бўлиши ва ҳеч ким назарда четда қолиб кетмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун» керак деди ЖССТ раҳбари.

Тедрос энг яхши вакцина учун номзодларни очиқламади, фақат улар «етти-саккизта» эканлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, у вакциналарни ишлаб чиқиш ва диагностика қилиш билан шуғулланадиган 400 дан ортиқ олимлардан иборат консорциум мавжудлигини айтди.

ЖССТ директори таъкидлашича, COVID-19 «жуда юқумли ва ҳалокатли» экан. Унинг сўзларига кўра, Ғарбий Европада янги ҳолатлар сони камаймоқда, аммо Шарқий Европа, Африка, Жануби-Шарқий Осиё, Шарқий Ўрта Ер денгизи ва бошқа минтақаларда ўсиб бормоқда.

Устуворликларни ўзгартириш

Тедроснинг айтишича, «пандемия бизга кўп азобли сабоқларни бермоқда» экан. Асосийси, кучли миллий ва минтақавий соғлиқни сақлаш тизимига эга бўлиш қанчалик муҳим эканлигидадир.

Унинг таъкидлашича, COVID-19 га муносабат билдириш давом этар экан, мамлакатлар соғлом, хавфсиз ва адолатли дунёнинг асосларини яратиши керак.

«Ҳар йили дунё соғлиқни сақлаш тизимига қарийб 7,5 трлн. доллар сарфлайди. Бу, дунё ялпи ички маҳсулотининг қарийб 10 фоизини ташкил этади. Аммо сармоялар саломатликни мустаҳкамлашга ва бошланғич тибби-санитар ёрдам кўрсатиш даражасидаги профилактикага йўналтириш керак. Бу ҳаётларни сақлаб қолади ва пулларни тежашга ёрдам беради «деди Тедрос.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ёрдамчиси Амин Муҳаммад ҳимоясиз давлатлар учун қарзларни камайтириш бўйича янги дастурни яратишга чақирди. Улар иқтисодини тиклаб олиши учун. Шу билан бирга, у аёлларга алоҳида эътибор берилишини сўради.

Оммавий ишсизлик таҳдиди

Халқаро меҳнат ташкилоти раҳбари Гай Райдернинг сўзларига кўра, БМТ агентлиги жорий йилнинг иккинчи чорагида дунё бўйлаб 305 миллион иш ўрни йўқолишини тахмин қилмоқда.

Таққослаш учун – 2008-2009 йиллардаги молиявий инқироз 22 миллион кишини ишсиз қолдирган эди.

«Хуллас, ҳозир вазият янада ёмонроқ эканлигини кўриб турибсиз»
Унинг сўзларига кўра, пандемиянинг биринчи ойида, иқтисодиётни блокировкалаш ва тўхташлар содир бўлганида, «бу одамлар ўзларининг даромадларидан, ишлаб топадиган даромадларининг ўртача 60 фоизини йўқотдилар.»

Ва улар ресурслари чекланган ва ижтимоий ҳимоя тизимлари заиф бўлган мамлакатлар ҳисобига тўғри келади.

Райдер муҳтож бўлганларга ёрдам бериш учун халқаро ҳамкорликка чақирди. Корхоналарнинг яшаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича, иш ўринларини сақлаш, корхоналар ва давлатлар иқтисодиёти ўртасида алоқани сақлаб қолиш учун ҳаракатларни кучайтириш керак.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг