Кашмир: Покистон ва Ҳиндистон ўртасида яна қонли тўқнашув содир бўлди

0
1998
Манба: The Straits Times

Шанба куни Ҳиндистон ва Покистон чегарларида навбатдаги отишмалар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Аrab news хабар бермоқда.

Икки душман  мамлакат ўртасида 1947 йилда мустақилликка эришганидан сўнг  бўлинган Ҳимолайдаги  баҳсли  чегара ҳудуди қўшни давлатлар ўртасидаги келишмовчиликларнинг асосий сабабидир.

“Отишмалар давом этмоқда», деди Ҳиндистон ҳукуматининг юқори лавозимли амалдори ва у ердаги вазият оғирлигини маълум қилди. Бир нафар ҳинд аскари ҳалок бўлган.  Покистон бу ҳақида дарҳол изоҳ бермади.

Покистон ва Хитой 1971 йил Ҳинд-Покистон урушидан бери биринчи марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши орқали Кашмир масаласини ёпиқ эшиклар ортида муҳокама қилишга муваффақ бўлди.

Шанба куни Покистон Бош вазири Имрон Хон йиғилишда қатнашар экан,  «Кашмирликлар азобланишини тугатиш ва низонинг ҳал этилишини таъминлаш,  жаҳон даражасидаги ташкилотларнинг вазифаси» эканлигини айтди. Аксинча, Деҳли эса ушбу фикрларни рад этди ва мазкур ҳудуднинг масалалари фақат ички ишлар қаторига киришини таъкидлади.

«Ҳаётимизни қандай бошқариш кераклигини айтиш учун бизга халқаро ташкилотлар  керак эмас. Биз миллиарддан ортиқ аҳолига эга мамлакатмиз»,  деди Ҳиндистоннинг БМТдаги элчиси Сайид Акбаруддин.

АҚШ президенти Дональд Трамп томонларни масалани тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди. Хусусан, у Покистон раҳбари Имрон Хон билан телефон орқали мулоқот ўтказиб, унга муаммога музокаралар орқали барҳам бериш кераклигини тушунтирди.

Ғазабланган ва эҳтимолий ҳужумлардан хавфсираган Ҳиндистон ушбу ҳудудга қўшимча 10 минг қўшин юборди,  ҳаракатни кескин чеклаб қўйди ва 500 га яқин маҳаллий сиёсатчиларни,  фаолларни,  олимларни ва бошқаларни ҳибсга олди.

Ушбу нотинчликларнинг энг катта талофатни кўрган тинч аҳолининг жаҳли чиқди ва бир қанча намойишлар бўлиб ўтди.

“Бизга тинчликдан бошқа ҳеч нарса керак эмас. Аммо ҳукуматлар бизни икки томондан ҳам худди қўйлар каби қамаб қўйишди”, дейди маҳаллий аҳоли вакили Ториқ Мадри.

Тўқнашувлар шу ойда доимий намойишлар гувоҳи бўлган шаҳарнинг Соура маҳалласида 3000 дан ошиқ одам йиғилганидан кейин бошланди. Бир ҳафта олдин 8000 га яқин одам норозилик намойиши ўтказган,  бу эса, полиция билан шиддатли тўқнашувга олиб келган.

«Ҳукумат бундай тажовузкор сиёсатни, бу жойларда иш бермаслигини англаб етишини истайман»,  деди муҳандислик талабаси 24 ёшли Аднан Рашид.

Жума куни эса бир неча юзлаб намойишчилар шаҳарда полиция билан яна тўқнашди. Полиция тартибсизликларни бостириш учун кўзни ёшлантирувчи газлардан фойдаланди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг