«Худо Трампни ҳалок қилсин»

0
2067
Манба: Reuters

Исроилнинг босиб олган Ғарбий соҳилида зайтун дарахти тагида ўтирган Муфтия Тлаиб, Америка Қўшма Штатлари президентининг яқинда унга қилган эътиборини инобатга олмади.

«Худо уни ҳалок қилсин», дейди у.

Муфтия Тлаиб – бу АҚШ Конгресси Демократ вакили Рашида Тлаибнинг бувиси. Рашида Тлаиб Доналд Трамп ва Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхуни сиёсатига қарши чиқувчи мусулмон аёл.

Пайшанба куни Трампнинг босими остида Исроил дастлаб Рашид Тлаиб ва унинг Демократик ҳамкасби Илҳан Умарнинг ташрифини тақиқлаган эди.

Эртаси куни Исроил Тлаибни Ғарбий Соҳилдаги ўз оиласига ташриф буюришига рухсат беришини айтди, аммо Тлаиб Исроил томонидан уни камситишга қаратилган чекловлар киритганини айтиб, таклифни рад этди.

Жума оқшомида Трамп твит ёзди:

«Тлаиб бувиси ҳузурига ташриф буюришни истаб Исроил расмийларига хат ёзди. Рухсат тезда берилди. Шундан сўнг Тлаиб ташрифдан воз кечди. Бу ерда ягона ҳақиқий ғолиб Тлаибнинг бувиси. Энди у уни (Рашидани) кўришга ҳожат йўқ! «

Байт Ур-ал-Фуқа қишлоғида ўз боғида ўтирган тўқсон ёшли муфтия Тлаиб бу сўзларни эшитиб қаттиқ ранжиди. «Трамп менга Рашида келмаганидан хурсанд бўлишим кераклигини айтмоқда. Худо уни хароб қилсин», деди у.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг