Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланганлар сони 3 мингдан ошиб кетди

0
1793
Фото: REUTERS/Kim Hong-Ji

29 февраль куни Жанубий Кореяда 813 кишида коронавирус борлиги аниқланди ва бу билан мамлакатдаги умумий касалланганлар сони 3150 кишига етди.

Янги касалланганларнинг 657 нафари вирус ўчоғига айланган Дегу шаҳрида аниқланган бўлса, улардан 79 нафари Шимолий Гйеонганг провинциясида тасдиқланган.

Касалланганлар сони бўйича Жанубий Корея Хитойдан кейинги иккинчи ўринда турибди. Бу мамлакатда 20 январь куни биринчи беморда коронавирус тасдиқлаганди. Ўшандан бери ҳар куни рекорд даражадаги инфекцияланган аниқланмоқда. Вирус қурбонлари эса 17 кишига етди.

Ҳукумат аҳолини уйдан кўчага чиқмасликка чақирган. Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Ким Канг-лип брифингда: «Биз сизлардан шу ҳафта охирида оммавий тадбирларда, жумладан, диний йиғилишларда ёки норозилик намойишларида қатнашмаслигингизни сўраймиз», деди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ушбу вируснинг пандемияга айланиш хавфи кучайган. Хитойда 82 мингдан ортиқ одам коронавирусни юқтирб олди ва уларнинг 2700 дан кўпи ҳалок бўлди. Хитойдан бошқа 46 мамлакатда 57 киши ушбу эпидемия қурбонига айланган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг