Коронавирус Мексикага ҳам етиб келди

0
1864
Фото: AFP

28 февраль куни Мексикада коронавирус билан касалланган учта бемор аниқланди. Вирусни юқтириб олганларнинг иккитаси Мехико шаҳрида ва биттаси шимолий Синалоа штатида аниқланган. Уларнинг барчаси Eвропадаги вируснинг маркази бўлган Италияга бориб келгани айтилмоқда.

“Эҳтимол, беморларнинг уччаласи ҳам бир кишидан вирусни юқтирган», деди, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг эпидемиология бош директори Жозе Луис Аломия.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг яня бир вакили Уго Лопез-Гейтл мексикаликларни ваҳима қилмасликка чақирар экан «Бу соғлиқни сақлаш борасидаги фавқулодда ҳолат эмас», деди.

Мексика Лотин Америкасидаги коронавирус аниқланган иккинчи мамлакатга айланди. Мексикадан олдин Бразилияда 26 февраль куни вирусни юқтириб олган дастлабки икки киши аниқланганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус ҳозирги пайтгача дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларига тарқалган. Вирус билан касалланганлар 85,000 дан ошиб кетган ва 2,900 дан ортиқ инсонлар ушбу эпидемия сабабли ҳаётдан кўз юмди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг