Исроилдаги ядровий марказ Сурия учирган ракетадан сўнг зарар кўрмагани маълум бўлди.

0
1227
Фото:(iz.ru)

Димона шаҳридаги Исроил ядро тадқиқот марказига Суриядан ракета учирилган, аммо ҳеч қандай зарар етказилмаган. Бу ҳақда РИA Новости ИДФ матбуот хизматига таяниб, хабар берди.

Таъкидланишича, ярадорлар ёки вайронагарчиликлар тўғрисида ҳозирча аниқ маълумот мавжуд эмас.

22 апрелга ўтар кечаси, Исроил мудофаа кучлари Негев чўлида қулаб тушган «ер-ҳаво» ракетасининг учирилишига жавобан, Суриядаги нишонларга зарба қилган.

Ракета ҳужуми тўғрисида огоҳлантирувчи сиреналар Исроилнинг ядро тадқиқотлари маркази жойлашган Димондан тўрт километр узоқликда бўлган ҳудудга, яъни Aбу Кринат қишлоғига тушгани маълум қилинган.

Ҳодиса Теҳроннинг Нетенздаги ядро иншоотига қилинган ҳужумдан бир неча ҳафта ўтгач содир бўлди. Бунинг учун Исроил жавобгарликка тортилди.

Айтганча, 21 апрель арафасида Исроилнинг Рамла шаҳридаги “Томер” ракета технологиялари заводида ҳам кучли портлаш рўй берган.

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг