Исроилда Нетаняхунинг истеъфосини талаб қилиб минглаб одамлар кўчага чиқди

0
1054
Фото: Reuters

Исроилда шанба куни кечқурун Бош вазир Беньямин Нетаньяхунинг марказий Қуддусдаги расмий қароргоҳи олдида юзлаб намойишчилар тўпланиб, унинг истеъфосини талаб қилишди.

Исроилда етти ойдан бери ҳар ҳафта одамлар кўчага чиқиб, Нетаньяхунинг истеъфосини талаб қилишмоқда. Исроилликлар Нетаньяхуни коррупцияда ва коронавирус инқирозини тўғри бошқара олмаганликда айблашмоқда.

Беньямин Нетаньяху расман учта ҳолатда, коррупция, фирибгарлик ва ишончни суистеъмол қилишда айбланиб, унга қарши суд жараёни бошланган. Ушбу суд жараёни келаётган ҳафтада давом эттирилади.

Намойишчилар устидан суд жараёни бўлиб ўтаётган шахс Исроилни бошқара олмаслигини, шунинг учун у истеъфога чиқиши кераклигини даъво қилишмоқда. Шунингдек, намойишчилар Нетаньяхуни иқтисодга етган зарар учун ҳам айблашмоқда. Исроилда ишсизлар сони локдаунлар сабаб икки бараварга ошган.

Исроилда 7 февралдан локдаун ҳолати енгиллаштирилганига қарамай кўплаб чекловлар ўз кучида қолади. Ҳозирда Исроил дунёдаги энг тезкор вакцинация дастурини амалга оширмоқда, аммо, вирусга чалинганлар сони кўпайгандан кўпаймоқда.

Исроилда шу йилнинг 24 мартида Бош вазирлик лавозими учун сайлов бўлиб ўтади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг